Улар Қозоғистон пойтахтида Вена мусиқаси фестивалида қатнашиш учун тўпланди. Ноёб лойиҳа бир ой давом этади. «Астана Опера» театри саҳнасида қозоғистонлик ва таклиф этилган ижодий гуруҳлар ижросида классицизм даври дурдоналари - Гайдн, Моцарт ва Бетховен каби буюк бастакорлар асарлари янграйди. Туркум концертларни театр симфоник оркестри бошлаб берди. Монголиялик маэстро Мунхбаяр Эрдэнэбаатар дирижёрлигида куйлар ижро этилди. Вена фестивали доирасида навбатдаги беназир концертлар 19, 25 ва 31 январь, шунингдек, 7 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Мунхбаяр Эрдэнбаатар, дирижёр /Монголия/:
- Биринчи марта «Астана Опера» саҳнасида классик мусиқа концертини тақдим этишим. Бугун бой дастурга эга дастур бўлади. Биз Вольфганг Амадей Моцарт ижодига мансуб «Фигаронинг уйланиши» операси увертюрасини, тўрт қисмдан иборат 1-симфонияни намойиш этамиз. Людвиг ван Бетховеннинг скрипка ва оркестр учун концерти ижро этилади. Скрипка яккахон партиясини концертда жаҳонга машҳур Бағдат Абилханов ижро этади. Ушбу жуда кучли ижодкор билан ишлаётганимдан мамнунман.
Абзал Мухитдин, фестиваль бадиий раҳбари, «Астана опера» театри дирижёри:
- Ғояга кўра, учала бастакор ёрқин мусиқа ёзади, Гайдн асарлари жуда нафис, Моцартники оҳангдор, Бетховенники ички кучга тўла. Фестиваль 5 та концертдан иборат бўлади. Уларда ёш ҳамкасбларим қатнашади, учинчи концертда ўзим дирижёрлик қиламан. Ҳамкасбларимга келсак, улар билан Венецияда мастер-класс ўтказиш чоғида танишганман.
Абдумалик Сарманов таржимаси