Қозоғистоннинг тобора кўпроқ фильмлари халқаро кинофестивалларда ютуқларга эришаяпти. «Ажрашиш» картинаси ҳам улар қаторидан ўрин олди. Фильм 26-Шанхай халқаро кинофорумининг «Олтин кубок» мукофотини олди. Танловда 29 давлатдан 50 кинолента қатнашганди. Ҳакамлар Қозоғистон лентасини комедия, фарс ва фожианинг ўзига хос уйғунлашуви ҳамда жамиятдаги вазиятни акс эттира олгани туфайли юқори баҳолади. Фильмда ўтган асрнинг йигирманчи йиллари, дашт ҳаёти тасвирланган. Режиссёр Дания Саламат аёлнинг оиладаги ўрни ва жамиятдаги мақоми қандай ўзгариб борганини тасвирлаган. Картина 10 йил давомида яратилди. Лента, шунингдек, «Энг яхши аёл роли» номинацияси бўйича ҳам тақдим этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.