AMRE ижодий тахаллуси билан машҳур бўлган «Славян бозори» танлови ғолиби Ернар Садирбаев ABU TV Song Festivalда Қозоғистон номидан чиқди. Дарвоқе, жорий йилда ушбу халқаро телефестиваль онлайн шаклда ўтказилди, унда 12 мамлакатдан ижрочилар иштирок этди. Фестивалда қатнашиш учун AMRE номзодини Осиё-Тинч океани эфир узатиш иттифоқи таркибига кирган «Хабар» медиа-холдинги қўллаб-қувватлади. Таъкидлаймиз, қозоғистонлик ижрочининг фестивалда иштирок этадиган «Өмір теңіз» қўшиғига ишланган клип Алмати вилоятида, Чарин каньонида тасвирга олинган. Режиссёр айтишича, унинг ғояси, мазмуни чуқур моҳиятли.
Ғалимжан Баязитов, режиссёр:
- AMRE ижро этадиган «Өмір теңіз» қўшиғи клипи учун Ширин деган жойни танладик, Қозоғистон гўзаллигини кўрсатишни, бунга фалсафий ёндашишни истадик. Биз ҳар бир одам қийинчиликларга учраши мумкинлигини, лекин бу ўткинчи эканлигини кўрсатиб берамиз, яна ҳаммамиз бирга эканлигимизни ҳам. Карантиндан кейинги қийинчиликларни енгиб, одатий ҳаётга қайтамиз.
Хуршида Абдуллаева таржимаси