ALIPH глобал фонди ва Европа Иттифоқи билан
ҳамкорликда Қозоғистонда маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича 9 та лойиҳа
амалга оширилади. Улар Алматидаги Миллий санъат музейидаги кўҳна ҳайкаллар
реставрациясига, меъморларни, санъатшунослар ва дизайнерларни «Bölme» махсус
мактабида ўқитиш, Қозоғистон Миллий кутубхонаси ва музеология форумида манускриптлар
реставрацияси бўйича тренинглар ўтказишга
йўналтирилган. Шу каби лойиҳалар Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида
ҳам йўлга қўйилган. Уларнинг жами сони 30 тага етади. Евроиттифоқ ва Халқаро
меросни муҳофаза қилиш альянси лойиҳаларни молиялаштиришга 1,5 миллион евро
ажратган.
Валери Фрелан,
ALIPH ижрочи директори:
– Мен Қозоғистонга бир неча ҳафта илгари
ҳамкорларимиз билан билан бирга ишга туширган маданий меросни муҳофаза қилиш
бўйича лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини кўриш учун келдим. Бундан ташқари,
Қозоғистон томони билан ҳамкорлик борасида ўзаро янги ғоялар алмашдик, яқин
ҳафталарда бу батафсил муҳокама қилинади. Қозоғистон ва бизнинг фондимиз
маданий қадриятларни асраш йўналишида биргаликда иш олиб боришни кўзлаган.
Сильван Гиоге,
Франция Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:
– Маданият соҳасида ўзаро ҳамкорлигимиз ўта
жадал равнақ топмоқда. Икки йил илгари, Президент Тўқаев давлат ташрифи билан
Францияда бўлганида, масалан, Марғулан институти ва бизнинг Inrap ўртасида
археология соҳасида жуда муҳим келишув имзоланганди. Айрим лойиҳалар ҳаётга
татбиқ этилмоқда. Мисол учун, Париждаги Помпиду ва Алмати замонавий санъат
музейи ўртасида яқин алоқалар мавжуд. Умид қиламизки, Помпиду музейи
экспонатлари Алматида намойиш этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

