Тотувлик мулоқотдан
бошланади. Ақтау шаҳрида ўтган Республика этномедиаторлар форуми иштирокчилари
шундай фикрда. Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллигига бағишланган
тадбирда мамлакатнинг барча минтақалалри вакиллари муваффақиятли амалиётлар
ҳамда турли ижтимоий зиддиятлар олдини олишга ёндашувларини баҳам кўришди. Улар
этнослараро тотувликни мустаҳкамлаш воситаси сифатида этномедиациянинг аҳамияти
юксаклигини таъкидлашди. Профессионал мутахассислар тайёрлаш масаласига алоҳида
этибор қаратилди. Форум «Елдесу және татуласу» ахборот-маърифат марафонининг
асосий воқеасига айланди. У 100 ҳудудлардаги тренинг ва давра суҳбатларидан
тортиб, подкастлар ҳамда муаллифлик курсларигача қамраб олди.
Шерзод Пўлатов, ҚХА
Республика этномедиация кенгаши раиси:
- Этно-медиаторлар
рўйхати тузилди, реестр уч даражадан иборат. Унга машҳр шахслар, этномаданий
бирлашмалар, этномедиаторлар, профессионал медиаторлар, шунингдек, турли давлат
тузилмалари вакиллари киритилди. Ушбу фаолият мазкур форум билан чекланмайди,
келажакда яна учрашамиз, фикр алмашамиз, Қозоғистонда тушунмовчилик, зиддият ва
баҳслар олдини олиш учун билим ва тажрибамизни мустаҳкамлаймиз деб ўйлайман.
Жанбирбай Матаев, ҚХА
минтақа этномедиация кенгаши раиси:
– Медиация мақсади
– этнослараро бирдамлик, миллатлараро тотувлик, муросага чақириш, зиддият юз
берганида – ярашишдан иборат. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев
вазирликларга, тегишли органлар ва ҳокимликларга этномедиацияни ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни топширган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

