Астанада бўлиб
ўтаётган IFLA 2025 кутубхоначилар халқаро конгрессида кутубхоналарни рақамли трансформациялаш,
соҳага сунъий интеллектни олиб кириш масаласи муҳокама қилиняпти. Тадбирга
дунёнинг 114 давлатидан 1 минг 700 нафар делегат қатнашяпти. Улар қаторида
миллий кутубхона вакилари, илмий муассасалар ва халқаро ташкилотлар вакиллари
бор. Конгресс доирасида рақамли кутубхоналарни ривожлантиришга, соҳада «катта
маълумотлар»дан фойдаланишга, кутубхона ишининг замонавий стандартларини белгилашга қаратилган 86 та
секция ва 15 та сайд-ивент ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, ушбу анжуман Kazakh
Tourism ва Мамлакат олий ўқув юртлари кутубхоналари ҳамжамияти биргаликда
берган таклифи асосида ташкил этилди. Мазкур тадбир Қозоғистоннинг тадбиркорлик
туризми марказига айланишига ёрдам беради ва салмоқли даромад келтиради.
Даниел
Сержанұли, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси вазифасини
бажарувчиси:
- АҚШдан келган 100
одам, Жанубий Кореядан ташриф буюрган 60 нафар вакил 5 кун давомида
йиғилишларда қатнашиш билан чекланмайди. Улар мамлакат билан танишади, турли
жойларга боради. Тадбиркорлик анжуманларининг туризм билан синергияси шундай
вазиятларда кўзга ташланади. Ҳар бир қатнашчи ўз ҳисобидан келади, бу ерда
яшаркан турли хизматлардан фойдаланади, мамлакат бўйлаб саёҳат қилади. Ушбу
тадбирдан 2 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад олинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

