Хорижлик ҳамкорлар билан товар
айланмаси кенгайиши керак. Давлат раҳбари Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиевга шундай топшириқ берди. Қабул давомида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон
экспорти
учун янги бозорлар очиш бўйича олдиндан ҳаракат қилиш лозимлигига эътибор
қаратди. Президент миллий
иқтисодиёт манфаатларини муҳофаза қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Мамлакат товарларининг импорт
маҳсулоти билан барқарор рақобат қилишига эришиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни
қўллаб-қувватлаш керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.