Қозоғистон
ва Беларусь товар
айланмаси ўтган йили 900 миллион долларни ташкил қилди. 2025 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич аввалгидан 3,6 фоизга ошди ва 200 миллион долларга етди. Бош вазир Ўлжас Бектенов Душанбеда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида Белорусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди. Томонлар Қозоғистон ва Беларусь ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларини
муҳокама қилди. МДҲ доирасида барқарор
иқтисодий ўсиши ва аҳоли фаровонлигини ошишини таъминлаш бўйича қўшма
ташаббусларни ҳам эътибордан четда қолдирмади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

