Янги нефть қувурлари ўтказилиши мумкин

Янги нефть қувурлари ўтказилиши мумкин

Энергетика вазирлиги берган маълумотларга кўра, мамлакатда нефть ташиш бўйича экспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш давом этмоқда. Бу ишни ўрганиш, ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа зарурий чораларни амалга ошириш учун маълум бир вақт талаб этилади. Вазирликда таъкидланишича, қўшимча йўналишларни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилиши улар салоҳияти, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва техник омилларга боғлиқ бўлади, шунингдек, Қозоғистонда нефть қазиб олиш ўсиши ҳисобга олинади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси