Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар ва ўзаро ҳамкорликни глобал платформаларда ривожлантириш. Бу ҳақда мамлакат Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов Европа Иттифоқи парламентлари, Бельгия бизнес вакиллари билан суҳбатлашди. Томонлар пандемияга қарамай, Қозоғистон ва ЕИ ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми ошиб бораётганини таъкидлади. Жорий йил саккиз ойида товар айирбошлаш ҳажми 19 миллиард доллардан ошди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир.
Бернд Ланге, Европарламентнинг халқаро савдо бўйича қўмитаси раиси:
- Пандемия даврида ҳам Европа Иттифоқининг Қозоғистон билан ҳамкорлиги яхши даражада эди. Қозоғистон ЖСТ вазирлар конференцияси раиси бўлган мамлакат сифатида тайёргарликда муҳим роль ўйнайди. Биз ёқилғи қазиб олиш соҳасидаги субсидияларни қисқартириш, қишлоқ хўжалигига кўпроқ инвестиция киритиш ҳақида гапирамиз. Дунё бўйлаб эмлаш суръатини ошириш учун савдо ва ўзаро ёрдамга доир аниқ келишувга эришиш лозим, шунингдек, Париж иқлимий келишуви контекстида ЖСТ низоларни ҳал қилиш механизмини модернизациялашни муҳокама қилиш ҳам муҳим. Умид қиламизки, биргаликда ушбу анжуманда сезиларли натижаларга эришамиз.
Шунингдек, спикерлар ЖСТ вазирларининг 12-конференцияси мақсад-вазифалари ҳақида ҳам сўз юритдилар. У Қозоғистон раислигида ноябрь ойи охирида Женевада бўлиб ўтади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси