Жаҳон биржаларида нефть нархи янада арзонлашди. Экспертлар фикрича, бунга бир қанча сабаблар бор. Биринчидан, АҚШдаги нефть захираси кўпайгани бунга таъсир кўрсатди. Америка Энергетика агентлиги тарқатган маълумотга кўра, нефть захиралари ҳажми бир ҳафта ичида 3 миллион баррелга ортган.
Инвесторлар Европада карантин чоралари кучайишидан хавфсираяпти. Вакцина ўз вақтида етказиб берилмаётгани сабабли нефтга эҳтиёж ортмаслиги мумкин. Сувайш каналида туриб қолган юк кемасининг ҳаракатни вақтинча тўхтатиб қўйгани ҳам бозордаги нархларга таъсир қилган. Лекин йил бошидан буён нефть нархи 20 фоизга қимматлашганини ҳам унутмаслик зарур, дейди экспертлар.
Абдумалик Сарманов таржимаси