Халеде Акаше, Ватикан динлараро
мулоқот папа кенгаши ислом масалалари бюроси раҳбари:
- Черков ҳамиша дин сиёсий
мақсадларда воситага айлантирилиши ва қўлланилиши мумкин эмас, деб ҳисоблаган.
Афсуски, баъзи шахслар томнидан эътиқодлар зўравонликни оқлаш ёки диний, этник
гуруҳларни дискриминация қилиш учун ишлатиляпти. Лекин динни бир чеккага суриб
қўйиш масала ечими бўла олмайди,
аксинча, унинг жамиятдаги ўз ўрнини эгаллашига йўл бериш зарур. Яна бир марта
такрорлайман, тўғри ечим бизнинг динни тўғри тушунишимизда ва шу билан бир
вақтда бошқа одамларнинг эътиқодларига, уларни бирор динни танлаш ёки умуман
динга мансуб бўлмаслик истагига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шунингдек, ҳар бир инсон ва жамият фойдаси учун ҳамкорлик қилиш керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.