Астанада қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати ходимлари куни
арафасида биринчи ихтисослашган форум ташкил қилинди. Анжуманда мамлакатнинг барча қисмларидан 2 минг нафардан зиёд иштирокчи
тўпланди. Унда Давлат раҳбари соҳани ривожлантириш режаларини баён қилди. Қозоғистонда қўриқ ерларни ўзлаштириш бошланганидан кейинги
70 йил ичида аграр соҳа катта ўзгаришларга учради. Бугунги кунда
мамлакат экин далалари ва яйловлар бўйича дунёда олтинчи ўринда, буғдой
экспорти бўйича энг кучли давлатлар
ўнлигига киради. Ун экспорти бўйича пешқадам.
Қозоғистон Озиқ-овқат хавфсизлиги глобал индексида МДҲ мамлакатларидан
юқорида. Лекин бу билан чекланмаслик лозим, дея таъкидлади Президент. Давлат
раҳбари қатор янги вазифаларни кўрсатиб ўтди.
Шу жумладан, агросаноат мажмуаси иқтисодий ўсишнинг асосий
ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланиши лозим. Қулай шаклда молиялаштириш
керак.
Соҳа саноатлаштирилиши, унда янги технологиялар
ва илмий ютуқлар, шу жумладан, йилқичиликда ишлатилиши керак. Бунинг учун
махсус тадқиқот институти ташкил этилади. Соҳа ходимларининг хизматларини
кўрсатиш учун «Қозоғистон аграр соҳасида хизмат кўрсатган арбоб» унвони таъсис қилинади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, ҳар йили, форумда давлат ва агробизнес ўртасида мулоқот ташкил қилинади. Президент қишлоқ
хўжалиги товар
ишлаб чиқарувчилари кўргазмасига ҳам борди. Қозоғистон компаниялари
чуқур қайта ишлаш билан боғлиқ маҳсулотларини, замонавий агротехнологияларни, зироатчилик ва чорвачилик ютуқларини намойиш қилишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

