Қозоғистон халқи ассамблеяси кенгаши йиғилиши ўтказилди

Қозоғистон халқи ассамблеяси кенгаши йиғилиши ўтказилди

Астанада Қозоғистон халқи ассамблеяси кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда ҚХАнинг миллитлараро бирликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ва яқин келажак вазифалари муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчилари таъкидлашича, 30 йил давомида ассамблея маслаҳат-кенгаш органидан мақоми конституцияда кўрсатилган, парламентда вакиллари бўлган ташкилотга айланди. Тўпланганлар ассамблея тамойилларини жамиятда илгари суриш зарурлигини таъкидлашди. Шу жумладан, этномаданий бирлашмаларга, оқсоқоллар, оналар кенгашларига, ҚХА илмий-эксперт фаолиятига, этномедиацияга, ёшлар ҳаракатига устуворлик бериш керак.


Арман Қириқбаев, Қозоғистон Республикаси Президентининг ички сиёсат ва коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси:


- Мамлакатда этник, диний, тил асосида дискриминация қилишнинг ҳар қандай шаклини истисно этадиган қонунлар самарали ишлаяпти. Ассамблея Адолатли Қозоғистон, қонун ва интизом, «Ҳалол фуқаро» концепциясини илгари суриш тамойилларидан бири. «Тоза Қозоғистон» умуммиллий акциясининг фаол иштирокчиси.


Евгений Больгерт, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:


- Ассамблея, Давлат раҳбари ёрдамида маслаҳат-кенгаш органидан мақоми конституцияда кўрсатилган, парламентда ўз овозига эга ташкилотга айланди. Ислоҳотлар жарчиси ва бошловчиси бўлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси