Каспийнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция қонунан мустаҳкамланади

Каспийнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция қонунан мустаҳкамланади

Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенция Қозоғистон қонунчилигига киритилади. Тузатишларни Мажилис депутатлари биринчи ўқишда қабул қилишди. Республика Ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Мухтар Тлеуберди таъкидлаганидек, икки йил олдин имзоланган, ўтган йили бешта каспийбўйи давлат раҳбарлари томонидан ратификация қилинган конвенция 20 йилдан зиёдроқ вақтга чўзилган узоқ ва мураккаб музокара жараёнлари натижасидир. Алалоқибат, Каспийбўйида жойлашган давлатлар ҳудуд акваториясини тақсимлашда келишувга эришди. Консенсус ички сувлар, ҳудудий сувлар, балиқ овлаш жойлари ва умумденгиз ҳудудига тегишли. Янги ҳужжатда “балиқ овлаш” ва “балиқ овлаш ҳудудлари тартиби” тушунчаларини қонунга киритиш, шунингдек, ҳудудий сувлар кенглигини 12 дан 15 денгиз милигача ошириш таклиф қилинган. Бундан ташқари,  давлат органларининг балиқ овлаш зонасида сув биологик ресурсларини овлаш бўйича мамлакатимизнинг алоҳида ҳуқуқларига риоя этилишини ва уларнинг ўзаро таъсир тартибини назорат қилиш бўйича ваколатларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Мухтар Тлеуберди, ҚР ташқи ишлар вазири:

- Мавжуд қарама-қаршиликларни, бўшлиқлар ва тўқнашувларни бартараф этиш,  шунингдек, Қозоғистон Республикаси МХҚ Чегара хизматининг кундалик хизмат ва жанговар фаолиятини таъминлаш мақсадида Қонуннинг амалдаги таҳририга бошқа тузатишлар ҳам киритилмоқда.  Бундан ташқари,  Сув кодексига,  Терроризмга қарши курашиш, Савдо кемалари қатнови, Халқаро шартномалар, Ташқи разведка, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш,  кўпайтириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида" ги қонунларга Конвенция ва Каспий денгизининг сув биологик ресурсларини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги битим қоидаларига мос ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги аниқланди.

 

Фото: informburo.kz