Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари йиғилиши
доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия Президенти
Владимир Путин билан учрашди. Икки давлат етакчилари Қозоғистон Президентининг 12-ноябрга мўлжалланган Россияга расмий сафари масаласи муҳокама қилинди. Мазкур учрашув стратегик ҳамкорликнинг муҳим марраси бўлади, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қозоғистон ва Россия абадий иттифоқчилик, стратегик ҳамкорлик, дўстликка, яхши маънода, маҳкум. Кўрсаткичлар кўнгилдагидек. Россияга бўладиган ташрифим арафасида ўзаро савдо
юксалаётганини кузатяпмиз. Ўтган йили у 28 миллиард долларни ташкил қилди. Россия Иқтисодимизнинг энг муҳим инвесторларидан бири. Ўтган йиллар давомида Россия бизнеси иқтисодимизга
26
миллиард доллар сармоя киритди.
Владимир
Путин, Россия Федерацияси Президенти:
- Биз Қозоғистон билан
алоқаларимизни жуда қадрлаймиз. Шуни дадил айта оламанки, ўзаро
алоқаларимизнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлиши фақат бизнинг шахсий
муносабатларимизгина эмас, Қозоғистон ва Россиянинг маълум даражада собиқ Совет
Иттифоқи ҳудудида интеграция жараёнлари ташаббускори бўлиши билан ҳам боғлиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси

