Астанага 40 дан
кўп давлатдан этник қозоқлар ташриф буюради. Бугун Қозоғистон пойтахтида «Ватандошлар»
форуми ўтказилади. Тадбирда хориждаги қозоғистонликларнинг 200 дан зиёд вакили,
сиёсатчилар, олимлар, бизнесменлар, машҳур маданият арбоблари қатнашади.
Куни-кеча меҳмонлар такшил этилган кўргазмада қозоқ миллий буюмлари билан
танишди, шунингдек, улар учун миллий спорт турлари бўйича беллашувлар намойиш
қилинди. Шунингдек, ватандошлар V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига ҳам таклиф
қилинган. Эслатамиз, бу анжуман келаси йили Астанада ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.