Тбилисида Абай ёдгорлиги очилди

Тбилисида Абай ёдгорлиги очилди

Тбилисида буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев шарафига ёдгорлик очилди. Грузин ҳайкалтарошлари ясаган монумент пойтахт хиёболнларидан бирига қўйилди. Тантанали маросимда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Қаирбек Ўскенбаев ҳамда Грузия Иқтисодиёт вазири ўринбосари Геннадий Арвеладзе иштирок этди. Йиғилганлар таъкидлашича, қозоқ мутафаккири образи икки халқнинг дўстлигини абадий эслатиб туради.  Хиёбон яқинидаги шоҳкўчага ҳам Абай  Қўнонбоев номи берилди.

Бауржан Мухамеджанов, Қозоғистоннинг Грузиядги элчиси:

- Жорий йилда икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу ёдгорлик халқларимиз ўртасида яна битта маънавий робита бўлиб хизмат қилади.

Эрекле Макашвили, Тбилиси шаҳридан:

- Маърифатпарвар арбоб ҳақида Грузиядаги Қозоғистон элчихонасида эшитдим. Бунинг учун миннатдорман. Абайнинг 175 йиллик юбилейига атаб чиқарилган китоб жавонимдан жой олган. Уни тўлиқ ўқиб чиқдим. Муаллифнинг фалсафаси, ижодий мероси жуда ёқди. Хиёбонда унинг ёдгорлиги борлигидан мамнунман.

Абай асарлари Грузияда жуда харидоргир. Ўтган йили грузин тилида чоп этилган қозоқ мутафаккири асарини тез кунларда, катта ададда такрор чоп этишмоқчи.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.