Қозоғистоннинг туристлар учун энг мақбул беш нуқтаси қайсилар?

Қозоғистоннинг туристлар учун энг мақбул беш нуқтаси қайсилар?

Бунинг учун 2022 йилдаги ташрифлар статистикасидан фойдаланилди. Маълум бўлишича, хорижий ва маҳаллий саёҳатчилар энг кўп Или-Алатау миллий паркига борган. Жами 628 минг турист уни томоша қилишга муваффақ бўлган. таътилини одам оёғи етмаган сўқмоқларни кезиб ўтказганларнинг мамнун бўлганига шубҳа йўқ. Иккинчи ўринда 550 минг саёҳатчи келган Бурабай ҳудуди. Рейтинг ўртасида Кўлсай кўллари. Бу локацияда 190 минг одам ҳордиқ чиқарди. Баянаул миллий парки тўртинчи ўринда. У йил сайин оммалашиб боряпти. 2022 илда 85 минг туристга хизмат кўрсатди. Табиат мўъжизалари қаторидан жой олган Чорин каньони ҳам энг ажойиб нуқталардан бирилигича қолмоқда. Ўтган йили 45 минг меҳмон унинг манзараларидан завқ олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси