Порт орқали юк ташуви 19 фоизга ортган

Порт орқали юк ташуви 19 фоизга ортган

2022 йилнинг 11 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан катта ўсишга эришилди, дея хабар қилади Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги. Экспертлар фикрича, хусусан, республика денгиз дарвозасига «Ақтау денгиз порти» махсус зонаси қўшилганидан кейин иш ҳажми ўсишда давом этади. Ҳозир бу масала муҳокама қилиняпти. Келажакда портлардаги инфратузилмаларнинг инвесторлар учун жозибадорлиги ошиши кутилмоқда. Таъкидлаш лозимки, вазирлик берган маълумотга кўра, республикада контейнер ташуви салкам 25 фоизга ошган. Темирйўллар фаолияти ҳам кенгайишда давом этяпти. Умуман олганда, қозоғистонлик юк ташувчиларнинг жаҳон миқёсидаги улуши 7 фоизга кўпайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси