1-4-синф ўқувчилари одатий тартибда сабоқ олишига рухсат берилиши мумкин. Бу ўзгариш умумтаълим мактаблари ва халқаро таълим масканларининг 5-6-синфларига тегишли. Ҳукумат сайтида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича маҳкамалараро комиссия тавсиялари эълон қилинди. Уларга кўра, мактабдан ташқари ташкилотларда яккалик ва гуруҳ машғулотларини ўтказишга изн берилади, уларда 15 тагача бола қатнашиши мумкин. Алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун коррекция кабинетлари ҳам ишини давом эттира олади. Коллеж ва олий таълим талабалари аралаш шаклда ўқийди: амалий машғулотлар - одатий тартибда, маърузалар - онлайн. Вазир ўринбосари Ерали Туғжанов вакцинация ва ревакцинация суръатини оширишни буюрди. Шунингдек, комиссия айрим шароитларда ковидни даволашда қўлланадиган янги дори воситалари қўлланишини тасдиқлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси