72 ёшли марафон югурувчиси Қозоғистонни пиёда айланиб чиқмоқчи

72 ёшли марафон югурувчиси Қозоғистонни пиёда айланиб чиқмоқчи

Қозоғистон бўйлаб саёҳат қилаётган 72 ёшли Сарсенбай Қўтирашев  пойтахтга етиб келди. Марафончи оқсоқол шу кунгача 13та шаҳарда бўлишга улгурган. Нафақахўр Қарағанди вилоятидаги Улитау қишлоғидан йўлга чиққан. Бир кунда ўртача 40 километр йўл босади. Сафар олдидан анча вақт давомида пиёда марафонга тайёрланган. Сарсенбай Қўтирашев таъкидлашича, кунига 100 километргача югуришни машқ қилган.

Сарсенбай Қўтирашев , марафончи:

– Аллоҳ куч-қувват берса, Маккагача пиёда боришни кўнглимга тугиб қўйганман. Қозоғистон урф-одатлари, маданиятини дунёга танитиш учун ер юзини кезишга тайёрман.

Пиёда саёҳат қилаётган марафончи 10 жуфт пойабзал алмаштирди. Олдинда қанча йўл борлигини Сарсенбай оға билмайди, лекин оқсоқол фақат олға интилмоқда. Охирги манзили - Ақтау. Отахон ноябрь ойида бу шаҳарга етиб бориш ниятида. Қозоғистоннинг 18 шаҳрини кезиб чиққан қаҳрамонимиз юртдошларини Улитау ўлкаси билан таништириш, халқ ҳунармандлари рўйхатини тузиш ва Наврўзни оммалаштириш ниятида.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.