Болалар ҳисобига маблағ 2024 йил 1 февралидан бошлаб ўтказилади

Болалар ҳисобига маблағ 2024 йил 1 февралидан бошлаб ўтказилади

«Миллий жамғарма – болаларга» лойиҳаси бўйича хорижий таълим муассасаларида ўқиш учун тўловларни амалга оширишда маблағлардан фойдаланишга чеклов  йўқ. Бу ҳақда махсус брифингда мамлакат Молия вазирлиги департамент директори Айбўл Арғинғазинов маълум қилган. Унинг айтишига кўра, Миллий фонд маблағлари 1 февралдан бошлаб, кичик қозоғистонликлар ҳисобига ўтказила бошланади. Қанча сумма ўтказилади ва уни неча нафар бола олади, бу ҳақда жорий йил охирига қадар аниқ бўлади. Жисмоний шахслар тўғрисидаги барча маълумотлар  автоматик тарзда давлат маълумотлар базасидан олинади. Эслатамиз, 18 ёшгача бўлган Қозоғистон фуқароларига ҳар йили Миллий жамғарма сармоя даромадларидан 50 фоизи ўтказилади. Бу маблағлар автоматик шаклда махсус ҳисобга тушади. Аммо уларни муддатидан олиб бўлмайди. Бола вояга етган шахсга айланганидан кейингина бу маблағдан фойдалана олади, уй-жой харид қилиши ёки таълим олиши мумкин. Таъкидлаш керак, махсус ҳисоблар автоматик тарзда очилади.  

Айбўл Арғинғазинов, Қозоғистон Республикаси Молия Вазирлиги департамент директори: 

- Ота-она пул тушгани ҳақидаги маълумотни икки усулда текшириши мумкин. Биринчиси - egov.kz портали орқали, иккинчиси -  Ягона жамғариладиган пенсия фонди порталида. Бундан ташқари, платформанинг мобиль версияси ҳам бор. Масалан, агар Ягона жамғариладиган пенсия фондида бу маълумотларни шахсий идентификация рақамини териш орқали кўриш мумкин бўлса, электрон ҳукумат порталида – ҳар бир ота-онанинг шахсий кабинетида билса бўлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.