Қозоғистонда гендер тенглиги кўрсаткичлари яхшиланди

Қозоғистонда гендер тенглиги кўрсаткичлари яхшиланди

Қозоғистонда гендер тенглиги кўрсаткичлари яхшиланди. Жаҳон Иқтисодий форуми маърузасида берилган маълумотларга кўра, мамлакат глобал рейтингда 146 давлат ичида 80-ўриндан 65-ўринга кўтарилган. Экспертлар таъкидлашича, давлат ва фуқаролар жамияти биргаликда ҳаракат қилиши оқибатида ижобий ўзгаришларга эришилди. 2030 йилгача рўёбга чиқарилиши мўлжалланган оила ва гендер сиёсати концепцияси вазиятни янада яхшилашга олиб келади. Келгуси саккиз йил ичида Қозоғистон ўртача маошдаги фарқни 21 фоизгача қисқартириш ҳамда давлат органларида  аёллар улушини 30 фоизга етказиш ниятида. Қозоғистон ялпи тенглик кўрсаткичига кўра Словакия, Монголия, Чехия, Польша ва Арманистондан юқорида. Марказий Осиё давлатлари орасида 4-ўринни эгаллаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси