Нур-Султонда Хиуаз Дўспанованинг 100 йиллигига бағишланган кўргазма очилди

Нур-Султонда Хиуаз Дўспанованинг 100 йиллигига бағишланган кўргазма очилди

«Афсонага айланган инсон». Нур-Султонда Қозоғистон Халқ қаҳрамони Хиуаз Дўспанованинг 100 йиллигига аталган кўчма кўргазма очилди. Ташкилотчилар таъкидлашича, экспозиция штурман- учувчининг қизиқарли ва ғаройиб ҳаёти ҳақида ёш авлодга ҳикоя қилиши режалаштирилган.

Динара Бисембаева, атирау вилоят тарих-ўлкашунослик музейи раҳбари вазифасини бажарувчи:

- Кўргазма «Қанотли қиз»га аталган. Хиуаз Дўспановани шундай аташарди. Шу ернинг ўзида немис-фашист босқинчиларига қарши курашда қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган бошқа қизлар ҳақида маълумотлар олиш мумкин. Экспозиция залида Алия Мўлдағулова ва Маншук Маметова ҳақида маълумотлар қўйилади. Жами 90 та экспонат тўпланган. Экспозицияда уларнинг мактабда ва жанггоҳларда олинган ноёб фотографиялари бор. Шунингдек, ҳарбий либос, жанговар техника, олдинги сафларда ишлатилган радиоприёмниклар ва телефонлар қўйилган.

Кўчма кўргазма пойтахтда 5 кун қолади, сўнгра Алмати, Ақтўбе ва Уральскка йўл олади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.