Электрон меҳнат биржасида ҳунар эгаллаш мумкин

Электрон меҳнат биржасида ҳунар эгаллаш мумкин

Қозоғистонда тегишли вакансияга мувофиқ қўшимча ҳунар ва малакалар эгаллаш имконияти яратилди. Янги сервис Қозоғистон бандлик хизматига тегишли рақамли экотизимда ишга туширилган. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, унда 900 та касб гуруҳига бирлашган 50 та мослашувчан ва 8 мингта профессионал малака жам бўлган. Тегишли тажрибаси бўлмаган талабгорга тизим Skills Enbek орқали таълим олишни тавсия қилади, онлайн-курсдан муваффақиятли ўтган тақдирда малакага эга бўлгани тўғрисида сертификат берилади ва бу маълумот резюмега қўшилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси