V Кўчманчилар умумжаҳон ўйинларига тайёргарлик бошланди

V Кўчманчилар умумжаҳон ўйинларига тайёргарлик бошланди

Қозоғистонда V Кўчманчилар умумжаҳон ўйинларига тайёргарлик бошланди. Халқаро беллашувлар Астанадаги спорт объектларида ўтказилади. Ҳукуматда маълум қилинишича, янги иншоотлар қуриш режалаштирилмаган. Фақат «Астана Арена» стадиони, «Алау» муз саройи таъмирланади. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига «Қазанат» пойтахт ипподроми реконструкцияланади. Этник спорт турлари бўйича V Кўчманчилар умумжаҳон ўйинлари 2024 йилнинг 8-15 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахтида ташкил қилинади. Таъкидлаш лозимки, тўғизқумалоқ ҳам ушбу спорт анжуманининг беллашув дастурига киритилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.