Абай вилоятида мутафаккир, таржимон
ва файласуф Шакарим Қудайбердиулининг 165 йиллиги нишонланди. Семей Марказий паркида ўрнатилган шоир ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйилди. Юбилей тадбирларида зиёлилар, ёшлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, адиб авлодлари
қатнашди.
Таъкидлаш лозимки, йил бошидан
буён республикада
Шакаримнинг 165 йиллигига бағишланган 100 дан зиёд турли тадбирлар ташкил қилинган. Улар орасида
илмий анжуманлар, ижодий кечалар ҳам бор. Жорий йилда «Абай йўли» китоблар туркумида рус тилидаги шеърлар тўплами чоп этилади.
Нурлан
Зиятов, Шакарим
Қудайбердиули эвараси:
- Жорий йилда аждодимизнинг 165 йиллигини байрам қилиш учун Қозоғистоннинг кўплаб минтақаларидан, Астана, Павлодар, Алматидан меҳмонлар келди. Мен буюк шоирнинг эварасиман. Бобомиз туғилган кун кенг нишонланганидан мамнунмиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси