Минтақа ҳокимлиги маълум қилишича, унда олтита экспозиция зали, кўргазма павильони бўлади. Қатор қимматли қадимий буюмлар қўйилади. Илк марта Қосимхон ва Ботухон сурати намойиш қилинади. Турли дврларда топилган Сарайшиқ шаҳри моддий мероси ва турли артефактлар намойиш этилади. Замонавий технологиялар ёрдамида олимлар қайта тиклаган шаҳар макетини томоша қилиш имкони берилади. Экспозициялар мультимедиа усулида яратилган. Меҳмонлар қозоқ, рус ва инглиз тилида тўла ахбороот олиш имконига эга.
Абдумалик Сарманов таржимаси