Қулаган уйлар остидан иккинчи қозоғистонлик жасади топилди

Қулаган уйлар остидан иккинчи қозоғистонлик жасади топилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Туркияда юз берган зилзила вақтида уч нафар Қозоғистон фуқароси бедарак йўқолганди. Сабина Мамадярова соғ-омон қутқариб олинди. Сал аввал қозоғистонлик қутқарувчилар Адил Қадирбеков жасадини топганди. Туркияда табиий офат қурбонлари сони 17 мингга етгани аниқланди. 72 мингдан зиёди жароҳатланган.

Сурияда ҳам вазият мураккаблигича қолмоқда. БМТ мамлакатдаги ягона ўтказув пункти орқали Идлибга гуманитар ёрдам юборди. Ҳалок бўлганлар сони уч ярим мингга яқинлашди. Икки давлатда фалокат сабабли жон берганларнинг умумий сони 21 минг нафардан ошди.

Абдумалик Сарманов таржимаси