Қозоғистон мегаполисларида креатив саноат марказлари очилади

Қозоғистон мегаполисларида креатив саноат марказлари очилади

2024 йилда Қозоғистонда халқаро креатив саноат маркази ташкил қилинади. Унинг доирасида Астана, Алмати ва Чимкентда махсус хаблар очилиши режалаштирилган. Маданият ва ахборот вазири Аида Балаеванинг таъкидлашича, марказ инфратузилмаларни ривожлантириш, иқтидорларни ахтариш ва қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ижодкорлар маҳсулотларини экспорт қилиш ва тижорийлаштириш билан шуғулланади. Бу йўналишни ривожлантириш учун вазирликда махсус департамент ташкил қилинди. Креатив саноатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга доир қонун лойиҳаси тайёрланди. Ҳужжат келгуси йилнинг январь ойида Мажилисга йўлланади.

Аида Балаева, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири:
- Ҳужжат интеллектуал мулк, креатив саноатда комьюнити ташкил этилиши учун маданият объектлари учун қўшимча майдончалар тақдим этиш, таълим дастурларини кенгайтириш, креатив саноат учун солиқларда енгиллик бериш бўйича қонунчиликка ўзгаришлар киритишни кўзда тутади. Бу эса мазкур соҳа ривожланиши учун кучли туртки беради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.