Қозоғистон Қизил китобига янги ҳашорат турлари киритилади

Қозоғистон Қизил китобига янги ҳашорат турлари киритилади

Мамлакатимиз энтомологлари айтишича, улардан бирининг номи эмбия. Олимлар фикрича, бу тур сайёрамизда жуда қадим замонлардан буён яшайди. Реликт ҳашорат тахминан 300 миллион йил  аввал пайдо бўлган. Бундан ташқари, Зоология институтида республикада яшовчи 100 дан зиёд умуртқасиз жондорни тўплаш ва махсус тадқиқот ўтказилиши режалаштирилган.

Айдин Есжанов, Зоология институти арахнология ва бошқа умуртқасизлар лабораторияси мудири:

– Бу ҳашорат - эмбия. У майда умуртқасизларга киради, динозаврлардан аввал пайдо бўлган. Ҳашоратни жанубда, Туркистон вилоятида топишган. Жаҳонда эмбиянинг 400 дан  зиёд тури бор. Қозоғистонда шу вақтгача ҳеч ким уларни ўрганмаган. Биз учун бу кашфиёт кичик бир шов-шувли воқеа!¤

Абдумалик Сарманов таржимаси