V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон пайкони ишлатилади

V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида камончилар Қозоғистонда ишлаб чиқарилган пайконлардан фойдаланишади. Турнирлар учун барча халқаро стандартларга мос равишда икки мингтадан зиёд ўқ тайёрланди. Таъкидлаш лозимки, анъанавий усулда камондан ўқ отиш беллашувларида 35 мамлакатдан 200 дан зиёд атлет қатнашади.


Ербўл Тапенов, Анъанавий усулда камондан ўқ отиш бўйича миллий терма жамоа аъзоси, «Алтин жебе» цехи бошлиғи:


- 5 йил аввал Анъанавий усулда камондан ўқ отиш федерациясинингг ўз пайконлари бўлмаган. Туркия, Хитой, Венгрия ва бошқа давлатлардан буюртма қилардик. Жуда қимматга тушарди, кутишга тўғри келарди. Камон ўқлари сарфланадиган материал, беллашувларда жуда кўп қисми синиб кетарди. Шунда зарур ўқларни ўзимизда ясаш фикри уйғонди. Ярим йилдан буён уни ўзимизда чиқарамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси