Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Бельгия Қироли Филиппни Миллий кун билан табриклади. Давлат раҳбари ўз телеграммасида ушбу қутлуғ сана Бельгия халқининг бирлигини ифода этишини таъкидлади. У Қозоғистон Қироллик билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, яқинда Брюсселга амалга оширилган ташриф икки томонлама ҳамкорлик ривожига янги туртки бағишлади. Президент Қирол Филиппга муваффақиятлар, Бельгия халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

