Този зоти расман тан олинди

Қозоқ тозиси ит зоти сифатида дастлабки расмий тасдиқдан ўтди. Халқаро кинология федерацияси Бош қўмитаси шундай хулосага келди. Ушбу жараён халқаро тан олиниш арафасидаги асосий ва охирги босқич ҳисобланади. Бундан ташқари, Қозоғистон бу зот стандартини белгиловчи давлат сифатида тан олинди. Яна 10 йил давомида мамлакатимиз бу зот саломатлиги бўйича тестлар ўтказиши ва статистика юритиши керак. Таъкидлаш лозимки, бу натижага эришиш учун Қозоғистон кинологлар иттифоқи халқаро федерациянинг барча талабларини бажарди. Ушбу зотга оид итлар устида генетик ва тиббий тадқиқотлар ўтказилди.

Бауржан Серикқали, Қозоғистон кинологлар иттифоқи президенти:

– Бу масалалар учун жавобган халқаро илмий комиссия қозоқ тозиси ўзига хос, бетакрор зот эканлигига ишонч билдирди. Бу эса бошқа давлатлар, кинологик ташкилотлар мазкур зотни ўзиники қилиб ололмаслигини англатади. У энди Қозоғистонга оид, Қозоғистонга бириктирилган. Бу эса жуда муҳим воқеа, дегани, биз учун жуда муҳим ютуқ. 

Эслатамиз, 2022 йилда Давлат раҳбари топшириғига кўра, қозоқи ит зотларини сақлаб қолиш ва халқаро даражада тан олдириш жараёни бошланганди. Бу даврда қонунчиликка ўзгаришлар киритилди, стандартлар тасдиқланди, илмий тадқиқотлар ўтказилди, бу зотга оид итларнинг кўргазмалари ташкил қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.