Минтақаларда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига
тайёргарлик давом этяпти. Терма жамоага Шимолий Қозоғистон вилоятидан иккита
тулпор тақдим этилди. Уларнинг ҳар иккаласи пойгаларда ғалаба қилишга даъвогар.
Улардан бири – Аквамарин. Бу айғир беш марта Осиё кубоги чемпиони бўлган.
Алматида ўтказилган 9 километрлик саралаш мусобақасида маррага биринчи бўлиб
келди. У пойтахтда ўтказиладиган шундай пойгада қатнашади. Қамишқулоқ лақабли
иккинчи от эса 11 километрлик пойгада иштирок этади.
Евгений Чибисов, от спорти турлари бўйича спорт устаси:
- Ҳозирча тайёргарлик билан бандмиз. Кайфият жуда яхши.
Ишдан қочмайди. Иштаҳаси яхши. От учун бу жуда муҳим. Кўчманчилар беллашувида
ғалаба қозонамиз, деб ўйлайман. Ҳаракат қиламиз.
Қуаниш Шахамбаев, мураббий:
– Қамишқулоқ деган арғумоқ 2 ёшда. Асли Франциядан.
Павлодардаги саралаш болсқичида 10 километрлик пойгада биринчи келди. Энди Бутунжаҳон
кўчманчилар ўйинларига тайёрланяпмиз. Яхши натижа кутамиз.
V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Астанада сентябрь ойида
ўтказилади. Унда 89 давлат спортчилари қатнашади. Ҳозир жамоалар машғулотларда
малака оширмоқда, уларнинг ҳар бири беллашувларда ғолиб бўлишни мақсад қилган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси