Қозоғистонлик аскар Республика куни шарафига 600 километрга югурмоқчи

Қозоғистонлик аскар Республика куни шарафига 600 километрга югурмоқчи

Беш кунда 600 километр. Қозоғистонлик ҳарбий хизматчи бир ҳафтага етмай туриб шунча масофани босиб ўтмоқчи. Уни ультрамарафончи Рауан Абилханов 25 октябрда нишонланадиган миллий байрам – Республика кунига бағишламоқчи. У «Астана – Кўкшетау – Астана» йўналиши бўйича югуради. Сержант ҳар куни 120 километр масофани босиб ўтади. Ҳар 40 километрда дам олади.


Рауан Абилханов, Астана ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинма командири:


– 3 ой тайёргарлик кўрдим. Албатта, машғулотлар вақтида овқатланишга катта эътибор керак. 70 фоиз қувват унга боғлиқ. Қолган 30 фоизи эса кун тартибига. «Тез ёрдам» мобил гуруҳи ва ҳамкасблар, полициячилар мен билан бирга бўлади. Улар кузатиб боришади.


Таъкидлаш лозимки, бу Рауан Абилхановнинг биринчи ютуғи эмас. 2022 йилда у Қозоғистон рекордлар китобига кирган. Ўшанда Рауан 48 соатда 350 километрга югурган. Энди ҳарбий хизматчи янада юксак чўққи 10 кунда 1000 километрни босиб ўтишни ўйлаяпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси