Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Испания
қироли Фелипе VI ни терма жамоанинг жаҳон чемпионатидаги ғалабаси билан
табриклади. Давлат раҳбари жамоанинг юксак маҳорати,
ўзаро мувофиқ ўйини
ва ғалабага интилишини таъкидлади. Унинг фикрича, Испаниянинг футболни ривожлантиришдаги ютуқлари кўплаб давлатлар учун
намуна бўла
олади. Президент, Қирол Фелипе VI ва Испания халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
- Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда Қозоғистонда "Атлетико Мадрид" клуби академияси очилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Ушбу ташаббус халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашига, ёшлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга янги суръат бағишлашига ишонаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

