Паралимпиада совриндори Париждан қайтди

Паралимпиада совриндори Париждан қайтди

Париж Паралимпиадаси совриндори Еркин Ғаббасовни Астана халқаро аэропортида қарсаклар, сочқилар ва бўғирсоқлар билан кутиб олишди. Эслатамиз, спортчи бу ўйинларда Қозоғистон ҳисобига биринчи кумуш медаль берганди. У винтовкадан ўқ отиш бўйича 10 метрли масофада муваффақият қозонди. Беллашув финалида Еркин Ғаббасов фақат Корея Республикаси вакилига ён берди. Паралимпиада ғолиби билан бирга мамлакатга ўқ отиш ва енгил атлетика бўйича Қозоғистон жамоаси аъзолари ҳам қайтди. Яқинлари ва сафдошлари спортчиларни тонгда кутиб олишди.


Еркин Ғаббасов, Париж Паралимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори:


– Мени ҳалигача ҳаяжон тарк этмади. Бундай кутиб олишади, деб ўйламаганман. Париждалигимда медаль олишимни ҳис қилганман. Кучли ҳиссиётлар сезганман. Рақибларим жуда кучли эди.


Абдумалик Сарманов таржимаси