Қозоғистон автомобиль саноатини ривожланишнинг янги
босқичига олиб чиқиш, иқтисодиётнинг асосий юқори технологияли тармоқларидан
бирига айлантириш ниятида. Беш йилда соҳага 457 миллиард тенге сармоя киритилди. Автомобиль ишлаб
чиқариш йилига уч мингтадан 2025 йилда 170 мингтадан кўпроққа ортиқ автомобилга етди. Ижобий динамика жорий йилда ҳам
сақланиб қолмоқда. Хусусан, дастлабки олти ойда ўтган йилга нисбатан 35 фоизга
кўп, 94 мингтадан зиёд автомобиль харидорга жўнатилди. 2026 йилда жами 190 мингтадан кўпроқ автомобиль ишлаб
чиқарилади. Ҳукумат йиғилишида
Бош вазир Ўлжас Бектенов
муҳандисларни тайёрлаш, ноқонуний автомобил олиб киришга қарши курашиш бўйича
чора-тадбирлар кўриш, бутловчи
қисмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, электр зарядлаш станциялари тармоғини
кенгайтириш, электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини
қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Халқаро энергетика агентлиги маълумотига кўра, 2030 йилга бориб электромобиллар дунё автомобиль савдосининг 40 фоиздан кўпроғини эгаллайди. Жаҳон автосаноати тез суръатлар билан электр юк транспортидан фойдаланишга ўтмоқда. Бугунги кунда мамлакатнинг асосий автомагистраллари бўйлаб 70 тага яқин электр зарядлаш станциялари ишлаб турибди. Яқинда "Car Park Transformer" компанияси билан 2030 йилгача 250 та станция қуриш бўйича инвестициявий шартнома имзоланди. Янги инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тегишли инфратузилмани янада фаол ривожлантириш зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

