V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари якунлари

Кўчманчилар ўйинларини бутун дунёга намойиш этган улкан спорт ва маданият анжумани ниҳоясига етди. V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида жамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Юртдошларимиз 43 та олтин, 32 та кумуш ва 37 та бронза медаль олиб, юксак натижа кўрсатди. 19 олтин медаль олган Қирғизистон жамоаси иккинчи. Россия 12 та олтин медалга эга бўлган учинчи ўринда. 11 та олтин медаль олган Ўзбекистон тўртинчи ўринда. Умумжамоа ҳисобида 2 та олтин медаль билан Туркия терма жамоаси бешинчи бўлди.  «Буюк Дашт садоси» деб аталган улкан мусобақаларда 89 давлатдан 2 ярим минг нафар атрофида спортчи қатнашди. Ваҳоланки, 10 йил аввалги Қирғизистонда ўтказилган дастлабки беллашувларда 19 давлатлан 600 нафардан кўпроқ спортчи қатнашганди. Шунга кўра, дунё миқёсида кўчманчилар маданиятига қизиқиш ортиб бораётгани яққол намоён бўлди.  

Жастин Хорн, турист, Австралия:

- Астана аҳлининг меҳмондўстлиги катта таассурот қолдирди. Қаерга борсак ҳам очиқ чеҳра билан кутиб олишди. Кўчманчилар ўйинларини ҳеч қачон унутмайман.

Азим Есенбек, спортчи, Қирғизистон:

- Қозоқларга катта раҳмат. Юқори даражада ўтказилди.

Владимир Попов, спортчи, Россия:

- Эртага Россияга қайтамиз. Очиғини айтсам, кетгим келмай қолди. Қозоқ халқи аэропортдан тушганимиздан барча ташвишларни зиммасига олди. Катта раҳмат!

Туркий халқлар олимпиадаси деб атала бошлаган навбатдаги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026 йилда Қирғизистонда ўтади.

Абдумалик Сарманов таржимаси