Сенат спикери Кўчманчилар ўйинларидаги спортчилар билан учрашди

Сенат спикери Кўчманчилар ўйинларидаги спортчилар билан учрашди

Сенат раиси V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этаётган спортчилар билан учрашди. Маулен Ашимбаев жамби ату финалчилари билан суҳбатда Кўчманчилар ўйинлари миллий спорт турларини ва аждодлар меросини оммалаштиришга қаратилган лойиҳа эканлигини таъкидлади. Қозоғистонда ташкил қилинган беллашувлар ташкилоий даражаси, қатнашаётган давлатлар сони ва маданий дастури кўламига кўра мисли кўрилмаган даражада эканлигини кўрсатиб ўтди. Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 89 давлатдан 2 минг нафар спортчи беллашаяпти. Анжуман доирасида 12 давлатдан 75 мутахассис иштирокида илмий дастур рўёбга чиқарилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси