Қозоғистонлик штангачи жаҳон чемпионатида олтин медаль олди

Қозоғистонлик штангачи жаҳон чемпионатида олтин медаль олди

Қозоғистонлик штангачи Испаниянинг Леон шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медаль олди. Оғир атлетикачи Едиге Емберди 89 килограммгача бўлганлар ўртасида ғалаба қозонди, икки кураш давомида 352 килограмм кўтара олди. Эрон спортчиси иккинчи ўринда, бронза медални колумбиялик атлет олиб кетди. Жаҳон биринчилиги 27 сентябргача давом этади. Яна беш нафар Қозоғистон вакили ғалаба учун курашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси