Парижда ўтказиладиган 33-Ёзги Олимпиада ўйинларида 80 нафар атлет
Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Тўрт йилнинг энг муҳим турнирига жамоамиз 25 спорт
тури бўйича 92
та лицензия олган.
Туризм ва спорт вазири беллашувларга тайёргарлик тўғрисида Президентга ҳисобот
берди. Ермек
Маржиқпаев, шунингдек, спортни тузилмаларини такомиллаштириш ҳақида гапирди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Олимпиада ўйинлари спортчиларга
улкан масъулият юклайди. Қозоғистон
терма жамоаси маданият,
матонат ва профессионаллик
намунаси бўлиши кераклигини таъкидлади. Эслатамиз,
беллашувлар бошланишига 17 кун қолди.
Абдумалик Сарманов таржимаси