V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: қизғин беллашувлар давом этяпти

Бутун дунёдаги Кўчманчи халқлар меросини қадрловчилар Астанада бўлиб ўтаётган этник спорт беллашувларини диққат билан кузатаяпти. Пойтахт спорт майдончаларида энг қизиқарли, томошабоп ва интеллектуал беллашувлар ўтяпти. Шулардан бири – асиқ ату. Бу спорт ўйини бўйича ўтказилган биринчи турда Қозоғистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Монголияни 2-0 ҳисобида мағлуб қилди. Умуман олганда, асиқ ату бўйича 12 давлатдан 39 спортчи ғалаба умидида мазкур беллашувларга етиб келган. Шу жумладан, Монголия, Ўзбекистон, Испания, Грузия ва Венгрия жамоалари бу борада жиддий рақиб бўла олади. Айниқса, Венгрияда асиқ ату тобора оммалашиб боряпти. Жамоа аъзоси Аттила Вашшнинг айтишича, бу ўйин чаққонлик, мерганлик, фикрни жамлашга ўргатади.

Аттила Вашш, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари қатнашчиси:


- Қадим замонларда бу ўйин бизда ҳам бўлган, лекин уни унутиб юборганмиз. Фақат кексалар баъзида ўйнаб қоларди. Ҳозир эса Венгрияда Қозоғистондан келган тренер бор, унинг исми Жанаргуль. У жорий йилдан бошлаб бизга бу ўйинни ўргата бошлади. Венгрияда талабалар орасида оммалаштирди. Жамоа  ташкил қилдик, паркларда ўйнай бошалди. Биз Ўзбекистондан мағлуб бўлдик, лекин 3:0 ҳисобида Испаниядан устун бўлдик. Грузия билан бўладиган ўйин бор, унда ҳам ғалаба қиламиз, деб ўйлайман.


Бошқа спортчилар ҳам Астанага умид билан келган. Шу жумладан, мас-реслинг, ёки, қозоқчасига айтганда таяқ-тарту спорти усталари ҳам ўзаро беллашаяпти. 33 давлат вакиллари ғалабага умид қиляпти. Рақибларнинг вазифаси оддий оёқлари билан ёғоч ходага таянган ҳолда калтакни ўз томонига тортиб олиш. Таёқ рақибнинг қўлидан чиқиб кетса ҳам ғалабага эришилган ҳисобланади. Бирорта полвон икки марта ғалаба қилиши кифоя. Беллашувларда эркаклар ҳам, аёллар ҳам қатнашади. Қозоғистонликлардан Ольга Душаева ва Тахмина Қўжамбердиева бу спортдан бронза медаль олишга улгуришди. ¤

Тахмина Қўжамбердиева, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бронза медали совриндори:


- Бир йил аввал спортнинг бу тури билан қизиқиб қолдим, ярим йилдан буён фаол шуғулланяпман.  Қизиқарли  спорт тури. Томошабоп. Рақибларим жуда кучли эди. Биринчи ўринни қирғизистонлик қиз олди. Олий даражада тайёрланган экан. Уни чин дилдан табриклайман.


Абдумалик Сарманов таржимаси