Спортчи ва мураббийлар давлат мукофотларига сазовор бўлди

Спортчи ва мураббийлар давлат мукофотларига сазовор бўлди

Мамлакат миллий терма жамоасининг спортчи ва мураббийлари Парижда бўлиб ўтган ХХХIII Ёзги олимпиада ўйинларида эришган юксак натижалари учун давлат мукофотларига лойиқ кўрилди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли фармонни имзолади. «Барис», «Парасат» ва «Қурмет» орденлари билан мукофотланганлар рўйхатидан 20 киши жой олган. Жумладан, дзюдочи, мазкур спорт тури бўйича Қозоғистонда биринчи олимпиада чемпиони Елдўс Сметов I даражали «Барис» орденига, юнонум кураши бўйича терма жамоа бош мураббийи Юрий Мельниченко III даражали «Барис» орденига муносиб деб топилди. Кумуш медаль соҳиблари Демеу Жадраев, Нариман Қурбанов, Нурбек Оралбай ва уларнинг мураббийлари, шунингдек, бронза медалга сазовор бўлган Гусман Қирғизбаев «Парасат» ордени билан тақдирланди. Назим Қизайбай, Александра Ле, Ислам Сатпаев, уларнинг мураббийларига, шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси президенти маслаҳатчисига «Қурмет» ордени топширилди. Эслатамиз, Қозоғистон терма жамоаси тўрт йилликнинг асосий беллашувларида еттита медални қўлга киритган: битта олтин, учта кумуш ва учта бронза.

Абдумалик Сарманов таржимаси