Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Қозоғистоннинг 138 спортчиси қатнашади

Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Қозоғистоннинг 138 спортчиси қатнашади

Хитойда бўлиб ўтадиган 9-Қишки Осиё ўйинларида Қозоғистон жамоаси сноуборддан ташқари барча спорт турларида иштирок этади. Беллашувлар 7-14 февраль кунлари Харбин ва Ябули шаҳарларида ўтказилади. Мамлакатимизенинг 138 нафар атлети 51 та медаль жамламаси учун курашади. Туризм ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, биринчи бўлиб конькичилар ва чанғичилар майдонга чиқади. Хоккей ва керлингчилар эса кейинроқ маҳоратини кўрсатади. Таъкидлаш лозимки, Қишки ўйинлар дастурида коньки, чанғи спорт турлари, биатлон, керлинг, шайбали хоккей, ски-альпинизм киритилган. Жами, Осиёнинг 32 давлатидан минг нафардан зиёд спортчи қатнашади, 64 медаль жамламаси топширилади.

Ербол Мирзабўсинов, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири:

- Жамоамиз Қишки Осиё ўйинларида 1996 йилдан буён илғорлар қаторида. 2017 йилда Саппоро шаҳрида ташкил қилинган беллашувларда Қозоғистон жамоаси 32 та медаль олди ва умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. Делегациямизнинг ярмидан кўпроғини Астана, Алмати ва Шарқий Қозоғистон вакиллари ташкил этади. Ўйинларга тайёрланиш мақсадида қишки спорт турлари бўйича жамоа вакиллари 137 та ўқув машғулотлари ўтказди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.