Ёзги Паралимпиада ўйинларида 44 нафар қозоғистонлик спортчи қатнашади

Ёзги Паралимпиада ўйинларида 44 нафар қозоғистонлик спортчи қатнашади

44 нафар спортчи Франция пойтахтидаги XVII Ёзги Паралимпиада ўйинларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Таъкидлаш лозимки, бу - тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мусобақалардаги мамлакатимизнинг энг юқори кўрсаткичи.  Беллашувлар 28 августдан 8 сентябргача давом этади. Терма жамоа 33 та лицензия олди. 23 спорт тури бўйича куч синалади. Атлетларимиз 9 спорт тури, шу жумладан, пара-енгил атлетика, пара-пауэрлифтинг, пара-тхэквондо, пара-сузиш, пара-дзюдо, пара-каноэ ва бошқаларда қатнашади. Жамоамиз ўтириб ўйналадиган волейболда, пара-стол тенниси ва пара ўқ отишда биринчи марта иштирок этяпти. Ёзги Паралимпиада ўйинларида Қозоғистон спортчилари шу кунгача 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медаль олган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.