Бешинчи Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси тенге илу бўйича мутлақ чемпионга айланди. Беллашувлар «бес белес», «қос қулаш ва «жети қут» каби тоифаларда бўлиб ўтди. Учта услубнинг барчасида юртдошларимиз рақибларни ортда қолдирди ва олтин медалга сазовор бўлди. Айтиш керак, жорий йилда тенге илу спорт тури биринчи марта Кўчманчилар ўйинлари спорт дастурига киритилди. Дунёнинг 13 давлатидан 30 дан ошиқ спортчи ўз маҳоратини кўрсатиш учун келган.
Бахит Толтай, тенге илу бўйича Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинлари чемпиони:
– Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинлари ўтказилишини кутгандик, бу ерда шунча кўп давлат вакиллари тўпланганидан мамнунмиз. Ўйлайманки, биз муносиб натижа кўрсатдик. Рақибларимиз кучли эди, Қирғизистон, Ўзбекистон, ҳаммаси яхши тайёрланган. Биз тараддудни йил бошидан бошлагандик, ўз юртимиз шарафини ҳимоя қилдик.
Мохаммед Рехануддин, Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинлари иштирокчиси /Бангладеш/:
– Тенге илу ўйинида илк марта қатнашдим. Бешинчи Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида иштирок этаётганимдан хурсандман. Бундан олдин тўғизқумалақ беллашувларида иштирок этдим, саккиз раунддан ўтдим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.