Қозоғистонлик полвонлар маҳоратини кўрсатади

Қозоғистонлик полвонлар маҳоратини кўрсатади

Қозоғистон полвонлари V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида маҳоратини кўрсатишга тайёр. Қозоқ кураши бўйича 8 та вазн тоифасида 8 спортчи майдонга чиқади. Улардан бири бўлган Мейржан Берекетов 15 йил давомида ҳали бирор марта мағлуб бўлмади. Ҳозир спортчи мунтазам машғулотларда қатнашяпти. У шуғулланадиган клуб аъзолари 60 килограммгача вазнда курашадиган полвоннинг ғалаба қилишига ишонишади. Чунки «Қизилжар арландари» спортчилари қозоқ кураши бўйича энг моҳирлар қаторига киради. 

Алтинбек Аусағитов, спорт клуби директори: 

– Спортчимиз Қирғизистонда бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қатнашган ва иккинчи ўринни эгаллаган. Жорий йилда Қозоғистон чемпиони бўлди. Энди ушбу беллашувларда қатнашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.